Кириш Регистрация
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 1-6 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 2-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-1 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-2 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) 2-1 Ар-Райян
30/09 23:45 Парма 2-3 Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон

Моуриньо: «Манчестер Юнайтед» билан янги совринлар сари

Баҳо:
+ | -

Жозе Моуриньо хурсанд кўринмайди. Унинг «Манчестер Юнайтед»и «Соутгемптон»ни мағлуб этиб, Англия кубогини қўлга киритди ва у «Олд Траффорд»га келганидан буён илк йирик совринини қўлга киритди (августдаги суперкубок ҳисобга олинмаса). Унинг бироз табассум қилишга ҳаққи бор, бироқ у буни кўрсатмаяпти.

Албатта, порутгалиялик мутахассис перфексионист бўлиб, жамоасининг «Соутгемптон»га қарши кўрсатган ўйинидан кўнгли тўлмагани табиий. «Юнайтед» 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, иккита гол ўтказиб юборди ва финални бой беришига бир баҳя қолди. Бироқ якунда барибир 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишни уддалади.

Ҳа, Моуриньо кўпинча ғалаба қозонишнинг йўлини топади. «Порту», «Челси», «Интер» ва «Реал»нинг собиқ устози Кубокдаги ғалабадан кейин енгил тортганини ва «жуда бахтли» эканини айтганига қарамай, унинг қаттиққўл юз ифодаси бошқа нарсани кўрсатди.

Ҳа, бу Моуриньо учун янгилик эмас. Ҳатто 2004-йилда «Порту» билан Чемпионлар лигасини ютганида ҳам мураббий буни кўп нишонламаган эди, буни умумий жараённинг бир қисми сифатида қабул қилган эди.

Моуриньо кубокдаги ғалабанинг қадрини билади. Унинг «Челси»даги дастлабки соврини ҳам, Лондонга иккинчи марта қайтганидаги илк соврини ҳам Лига кубоги бўлган эди. «Интер»да Моуриньо Италия Суперкубогини ютишдан бошлаган бўлса, «Реал» билан ютган дастлабки соврини ҳам Испания Қироли кубоги эди.

Ҳар сафар кубокдан кейин каттароқ совринлар келганди.»Юнайтед»да эса дастлабки расмий ўйинидаёқ «Лестер»ни мағлуб этиб қўлга киритган Англия Суперкубоги ва ўтган ҳафта ютиб олинган кубок ҳам кейинги совринлар учун пойдевор бўлиши мумкин. Айниқса, жамоа Премер Лигада ушбу мавсумнинг катта қисмини олтинчи ўринда ўтказаётган ва кучли тўртликка киришга қийналаётган бир пайтда бу совриннинг ҳам қадри баланд.

Чемпионлар Лигасидаги ўриндан қуруқ қолиш «Манчестер Юнайтед» учун яна катта йўқотиш бўлиши мумкин, бироқ ютиб бўлинган соврин Моуриньога «Олд Траффорд»да яна бир имкон берилишига туртки бўла олади. Жамоа мухлислари эса буни яна йирик совринлар ютиш даврининг бошланиши сифатида қабул қилиши мумкин.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 20:43, 03.03.2017.
Ўқилди: 9322 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.