"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоасининг яқин ҳафталарга мўлжалланган режалари ҳақида гапирди.
"АПЛда иккинчи ўринни олиш қийин аммо мумкин. Биринчи ўрин қўлдан кетди, аммо иккинчи ўринни олиш мумкин. Биз бунинг учун курашамиз. Европа лигаси - жуда қийин мусобақа, аммо биз учун бу - мақсад. Агар "Ростов"дан ўта олсак, чорак финалга чиқамиз. Шунда Европа лигаси ҳақида жиддийроқ бош қотирамиз, чунки ҳозир биз 1/8 финалдамиз.
Чорак финалга чиқилса, финал ифорини туя бошлайсиз. Шунга қараб жамоа тайёргарлигини ва бошқа ишларни таҳлил қила бошлайман. Аввалига раҳбарият билан фикрлашаман, аммо ҳозир бунга эрта.
Ҳозирча ҳаммаси шундай кўринишда: "Борнмут" билан ўйин, "Ростов"га қарши ўйин, Англия кубогида "Челси" билан ўйин, кейин яна "Ростов", ундан сўнг натижаларга қараб, иш кўрамиз", - дейди Моуриньо.