"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг 27-турида "Арсенал" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:1) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Агар рақибнинг кучи ва таркибини назарда тутсак, бу менинг бошқарувимдаги энг яхши ўйинлардан бири бўлди. Лестердаги мағлубиятдан сўнг бизда жиддий суҳбат бўлиб ўтди. Биз жуда яхши ўйин кўрсатдик. Биз ўша ўйинни таҳлил қилдик ва бу жуда ёқимсиз бўлган эди. АПЛда ҳар доим шундай бўлади. Биз нимани устида ишлашни биламиз.
Бугун ҳамма ўзини кўрсатди. "Ливерпуль" жипслашиб ўйнаса, фантастик ўйин кўрсатади. Яхши ўйиннинг асоси - жипслашиш ва барқарорлик. "Арсенал" қувиб ўтиб, тўртинчи ўринга кўтарилганимиз муҳим бўлди. Ўтган ҳафтада ноқулай аҳволга тушиб қолгандик, нима бўлганини тушуниш учун бизга бир неча кун керак бўлди", - дейди Клопп.