«Арсенал» ҳужумчиси Алексис Санчес Англия чемпионатининг 27-тури доирасида бўлиб ўтган «Ливерпуль»га қарши ўйиндан (1:3) бир неча кун олдин ўз жамоадошлари билан уришиб қолган.
Чилилик футболчи жамоанинг машғулоти пайтида майдонни тарк этган. Шундан сўнг қолган футболчилар ва Алексис ўртасида можаро келиб чиққан.
Шу боис, «Ливерпуль»га қарши ўйинда Санчес захирада қолдирилган ва танаффусдан кейин у майдонга туширилди. Арсен Венгер эса буни тактик юриш сифатида баҳолаган.
Санчеснинг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар тузилган. Жамоа 28 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилиб, унинг ҳафталик маошини ҳозиргига нисбатан (130 минг евро) 50 минг еврога оширишни режалаштирмоқда. Аммо Алексиснинг ўзи 250 минг евродан кам ҳафталик маошга рози бўлмоқчи эмас.