"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛ 1/8 финалида "Наполи"га қарши жавоб учрашуви олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Чемпионлар лигаси ўйинлари ҳар доим қийин бўлган. Биз кам мағлуб бўладиган, айниқса ўз уйида кам ютқазадиган жамоага қарши ўйнаймиз.
Бу ердаги стадионнинг муҳитини яхши биламан, бу менга футболчилик пайтимдан таниш. Бу ерда ўйнаш қийин. Мухлислар ўз жамоаларини ажойиб равишда қўллайдилар, бу менга ёқади. Бу мезбонлар учун яхши, шу билан бирга меҳмонлар учун қўшимча мотивациядир.
Ўйлашимча, "Наполи" ўйинни жадал суратлар билан бошлайди, чунки уларга гол керак. Аммо мен уларнинг ҳаракати турлича бўлишини тахмин қиляпман, масалан, тўп назорати билан ҳужум қилиш ёки қарши ҳужум уюштириш.
"Реал" учун чемпионлар лигаси Примера сингари муҳимдир. Эртага 90 дақиқа нг яхши футболимизни кўрсатишимиз керак", - дейди Зидан.