«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри «Барселона» клуби билан боғланди.
El Mundo Deportivo хабарига кўра, италиялик мутахассиснинг вакиллари «Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу билан боғланиб, Аллегрини Каталония клубини бошқаришга тайёр эканини айтишган.
Аввалроқ, Испания матбуотида «Барселона» клубини Хорхе Сампаоли ёки Эрнесто Вальверде бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар чиққан эди.