Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

«Локомотив» ОЧЛ финалига чиқмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" футбол клуби бугун матбуот анжумани ташкил қилиб, жамоа билан шартнома имзолаган янги футболчилар билан кенг оммани таништирув маросимини ўтказди. Хабарингиз бор, мавсумлар оралиғида "темирйўлчилар" сафини 6 нафар футболчи тарк этган бўлса, 7 нафар янги ўйинчи жамоага қўшилди. Янги футболчилар — Шуҳрат Муҳаммадиев ("Насаф"), Диёр Туропов ("Олмалиқ"), Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор"), Саламат Қуттибоев ("Бухоро"), Мурод Бобожонов ("Нефтчи"), Муҳммад Коне (Кот-д'Ивуар), Ньоре Кризо (Кот-д'Ивуар).

Маросимнинг илк қисмида клуб бош директори ўринбосари Тўлабек Акромов жамоанинг мақсадлари ҳақида тўхталиб ўтди.

"Жамоамиз қишки ўқув-машғулот йиғинларини асосан Бирлашган Араб Амирликларида олиб борди. Биз бошланган янги мавсумда ҳам олдимизга максимал вазифаларни қўйдик. Бу йил ҳам Ўзбекистон чемпионлиги ва Ўзбекистон кубогини қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Шунингдек, Осиё чемпионлар лигасида финалгача етиб боришни кўзлаяпмиз. Умид қиламан, бу мақсад йўлида футболчилар қўлдан келган барча ишни қилишади".

Шунингдек, "Локомотив" бош мураббийи Андрей Микляев жамоанинг селекция сиёсати борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Йиғин давомида бир нечта футболчиларни кўрикдан ўтказиб, ўзимиз учун керакли бўлган позицияларга ўйинчиларни танлаб олдик. Янги шартнома тузган футболчиларнинг айримларида жароҳатлар борлиги сабабли, улар дастлабки расмий ўйинларда бизга ёрдам бера олишмади. Улар жароҳатдан фориғ бўлиб, умумий гуруҳда машғулотларни бошлашди. Март ойи сўнгида терма жамоалар ўйинлари туфайли юзага келадиган танаффусдан кейин улар яхши формага кириб олишади, деб умид қиламан".

Шундан сўнг ўйинчиларга футболкалар топширилди ва улар "Локомотив"га ўтиши қандай юз бергани ҳақида маълумот бериб ўтишди.

Ньоре Кризо:
— "Локомотив" катта клуб ҳисобланади. Шунинг учун бу жамоага ўтишга қарор қилдим. Бу клуб сафида ўсишга эришаман деб ўйлайман. Бунинг учун бу ерда барча шароитлар мавжуд. Дастлабки таассуротларим ижобий. Клубдаги муҳит ҳам яхши. Мен бу ерга келганимда клуб раҳбарияти мени жамоанинг ривожланиш лойиҳаси билан таништиришди. Унда клуб Осиёнинг энг яхши клубларидан бирига айланиши кўрсатилганди. Бу эса менга маъқул келди. Бундан ташқари, менда Осиё чемпионлар лигасида ўз кучимни синаб кўриш иштиёқи туғилди. Бу жиддий мусобақа.

Муҳамммад Коне:
— Мен ҳам "Локомотив"да ўсишга эришишни мақсад қилганман. Клубда яхши савиядаги футболчилар йиғилган. Бу ерда ҳар куни нимадир ўрганяпман. Бу эса футболчи сифатида янада ўсишимга ёрдам беради.

Ўзбекистон футболи ҳақида илк тасаввурга 2011 йили Қатарда бўлиб ўтган Осиё кубогида эга бўлгандим. Ўшанда Ўзбекистон терма жамоаси яхши ўйин кўрсатганди.

Аввалги мавсумда Кипр чемпионатида тўп сургандим. Ўзбекистон ва Кипр футболини таққослайдиган бўлсам, ҳар бир мамлакат футболи бир-биридан оз бўлса-да фарқ қилади. Тўғри, Кипр Европада жойлашган, аммо бу ерда ҳам яхши савиядаги футболчилар кўп.

Саламат Қуттибоев:
— Жамоа таклиф билан чиққани учун бу жамоага ўтишга қарор қилдим. "Локомотив" яхши шаклланган жамоа. Шунингдек, жамоа Осиё чемпионлар лигасида иштирок этади ва мен ҳам турнирда ўз синаб кўришни истадим. Ушбу жамоа сафида ўз ўйинимда янада ривожлантираман, деган ниятдаман.

Жалолиддин Машарипов:
— Осиё чемпионлар лигасида ўйнаш учун "Локомотив" таклифини қабул қилдим десам ҳам бўлади. ОЧЛда имкон қадар узоқроққа — финалгача етиб бориш ниятимиз бор. Йигитлар билан ҳаракат қилиб, жамоанинг Олий лига ва Ўзбекистон кубогида ғолибликни қўлга киритишида ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

"Пахтакор"га қарши ўйинларда иштирок этаманми? Менимча, йўқ. Боиси, икки клуб раҳбарлари шунга келишишган.

Диёр Туропов:
— "Локомотив" Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ҳисобланади, клуб Чемпионлар лигасида иштирок этади, жамоа таркибида кучли футболчилар йиғилган. Шунинг учун жамоа раҳбариятидан тушган таклифни қабул қилдим. Футболчи рақобат бор жойда ўйнаса, у ўсишга эришади. Бу футболнинг асосий қоидаси.

Мурод Бобожонов:
— Январь ойида "Нефтчи" машғулотида иштирок этаётгандим. "Локомотив" раҳбарияти "Нефтчи"га таклиф билан чиқди. Мен эса бу таклифга рози бўлдим. "Локомотив"да ўзимни яхши томондан кўрсатиб, клубнинг жамоавий ўйинига яхши қўшилиб кетишни ва барча совринларни қўлга киритишда ёрдам беришни истайман. Ҳар бир футболчи доимо ўсиб боришни истайди. Бунда менга "Локо"даги фаолиятим ёрдам беради, деб ўйлайман.

Шуҳрат Муҳаммадиев:
— "Локомотив" бир-икки йилдан бери менга таклиф билан чиқарди, аммо "Насаф"да фаолиятимни давом эттириб келаётгандим. Бу сафар эса таклифга розилик бердим. ОЧЛда муносиб иштирок этиб, совринли ўринни эгаллашга ҳаракат қиламиз.

Жамоани ўйинига аста-секин мослашиб боряпман. Ҳимояда ўйнасамда, худди "Насаф"да бўлганидек жамоанинг ҳужумкор ўйинида фаол иштирок этишга ҳаракат қиламан.

Таништирув маросимида футболчиларга ўзлари тўп сурадиган формалар топширилди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:13, 07.03.2017.
Ўқилди: 10239 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6901]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3326]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2943]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2399]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2374]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1997]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1923]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1914]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1912]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1879]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.