«Реал» ҳужумчиси Гарет Бэйл Англия премьер-лигаси клубларининг еврокубоклардаги муваффақиятсизлигининг сабабини тушунтирди.
«Гап шундаки, Англияда ҳар бир ўйинда 100% куч сарфланади. Ҳатто жадвалнинг тубидаги жамоаларга қарши ўйинларда ҳам. Шунинг учун ҳам футболчилар гарданига тушадиган юклама катта. Испанияда эса барча масалани дастлабки 45 дақиқа давомида ҳал қилиб, кейин хотиржам ўйнаш мумкин.
Бундан ташқари, Англияда қишки танаффус йўқ. Топ чемпионатларнинг барчасида буни жорий қилиш керак. Чунки футболчилар ҳордиқ чиқариши шарт.
Бунақа тақвим ва юқори рақобат туфайли, АПЛ клублари Чемпионлар лигасидаги ўйинларга куч тополмай қолади» - деди Бэйл BT Sport хабарида.