"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ЕЧЛ 1/8 финалининг жавоб учрашувида "Наполи" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (3:1) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биринчи бўлимда бизга қийин бўлди, ўйинимизни дарров топа олмадик, "Наполи" эса бунинг удддасидан чиқди. Аммо "Реал" рақиб прессингига бардош бера олди ва аҳволни ўйнглай олди.
Омадимиз келди дея олмайман ва футболда омад деган тушунча йўқ. 3:1 ҳисоби маълум вақт қийналган бўлсак ҳам, ўз савиямизни кўрсатганимизни айтиб турибди", - дейди Зидан.