"Боруссия" Д бош мураббийи Томас Тухель ЕЧЛ нимчорак финалида "Бенфика" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (4:0) фикрларини билдирди.
"Агар бугун шундай натижани кутгандим десам, рақибга ҳурматсизлик бўлар эди. "Бенфика"дай яхши жамоага 4 та гол уриш қийин.
Биз натижани ўз томонимизга оғдириш учун қатъият кўрсатишга тайёр эдик, буни уддаладик. Биз ҳақиқий Обамаеянгни кўрдик.
"Бенфика" - ажойиб жамоа, аммо биз икки ўйин натижасига кўра чорак финалга муносиб бўлдик. Энди чемпионлар лигасининг яримфиналига чиқишга уриниб кўрамиз", - дейди Тухель.