Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Даврон Файзиев: "Ўртамиёналар синдроми панд берди"

Баҳо:
+ | -

Кеча гул олиш учун дўконга кирдим. Бир зумда ўша ернинг ўзида сотувчилар ва харидорлар иштирокидаги Чемпионлар лигаси ўйинларига бағишланган ток-шоу бошланиб кетди. 8 март харакатлари билан югуриб юрган эркаклар сал футбол билан чалғидик. Ёши катта бир сотувчи отахон савол бердилар:

— Болам, сан яхшироқ биласан-ку, "Барселона" нима қиларкин бугун? (бу савол отахон "Барса"га эканлигини билдирарди)

— Ютади, менимча...

— Э, раҳмат, шунақа деб тур, буёғдагилар ўйин масаласи ҳал бўлган, деб бошимни қотириб ўтиришибти. Шуларга "болеть" қиламан...

Очиғи, ютади деб шунчаки жавоб ўйини натижасини назарда тутгандим, отахоннинг кайфиятини туширмаслик учун "ғалаба қозонгани билан, чиқа олмаса керак", деб гапимни давом эттирмадим. Яхшиям давом этмаган эканман.

Ўйин тугагач ўша диалог эсимга келди. Отахон ҳам мени эслаганлари аниқ :)

Бундай фантастик ўйинларнинг яна бир зўр тарафи - айнан учрашув олдидан ва тугагандан кейинги муҳокама ҳамда баҳслардир. "Барселона"га мухлислик қиладиган дўстларимни табриклайман! ПСЖнинг муаммоси эса - "Барселона"га қарши автобус услубидаги ҳимоявий услуб билан ўйинни бошлаганидир. Гап шундаки, "Барса" деярли ҳар ҳафта Испания Ла Лигасида "автобус"чиларга қарши ўйнайди ва бундай ётиб оладиган клубларни мағлуб этиш бўйича мутахассис бўлиб кетган. Эмери мураббийлик фаолиятининг катта қисмини Ла Лигада ўтказган ва унда Камп Ноудаги ўртача жамоалар синдроми сақланиб қолибди. Яъни майдонга тушмасдан руҳан мағлуб бўлиш.

Нима бўлганда ҳам тарихий ўйинга гувоҳ бўлдик, мазза қилдик!

Даврон ФАЙЗИЕВ,

"ЎзРепортТВ" телеканали шарҳловчиси

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:39, 09.03.2017.
Ўқилди: 10450 марта.
Фикрлар: 27 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.