"Барселона" клуби яримҳимоячи Иван Ракитич билан шартномасини узайтириш борасида келишиб олди.
Янги шартнома 2021 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. Хорватиялик футболчи учун тўланадиган товон пули 125 миллион евро қилиб белгиланган.
Ракитич примеранинг ушбу мавсумида 5та гол уриб, 3 та голга тўп оширган.