ФИФА АҚШ президенти Дональд Трампнинг миграция фармони сабабли АҚШни футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатини ўтказишга даъвогарлик қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳақда халқаро ташкилот президенти Жанни Инфантино маълум қилди.
Bloomberg ахборот агентлигининг маълум қилишича, АҚШ 2026 йилги жаҳон чемпионатини ўтказишга асосий даъвогар ҳисобланади. Шу билан бирга, АҚШ бу чемпионатни Канада ва Мексика билан бирга ўтказиши мумкинлиги айтилмоқда.
"Мухлислар ва жаҳон чемпионати саралаш босқичини ўтган терма жамоалар расмий шахслари мусобақа ўтказилаётган давлатга кириш имкониятига эга бўлишлари керак. Бу ФИФА шиори остида ўтказиладиган барча мусобақаларга тааллуқлидир. Акс ҳолда, жаҳон чемпионати у ерда ўтказилмайди", деб айтган Инфантино.ФИФА президенти Дональд Трампнинг ишини ҳурмат қилишини, бироқ шу билан бирга мамлакат раҳбари "мамлакат учун энг яхши қарор" учун жавобгар эканлигини таъкидлаб ўтди.