Байрам муносабати билан қисқа таътилга чиққан "Севинч" бугундан яна машғулотларга киришди.
Машғулотларда аёллар терма жамоаси сафига чақирилган футболчилар иштирок этмаяпти. Улар айни кунларда БААнинг Дубай шаҳридаги йиғинда бўлиб туришибди. Бу футболчилар 13 мартдан жамоа сафига қўшилишади.
“Севинч” 16-20 март кунлари Тошкентда бўладиган мини футбол бўйича XIII Ўзбекистон чемпионатининг ҳал қилувчи босқичида иштирок этади. Ҳозирги кунлардаги барча тайёргарлик машғулотлари ана шу мусобақага қаратилган.
“Севинч” бу чемпионатнинг икки турида иштирок этди ва 1-ўрин билан якунлади. Ҳал қилувчи босқичда олтита жамоа иштирок этади. Учрашувлар 16 март куни бошланади. “Севинч” бу босқичдаги дастлабки учрашувни шу куни Нукуснинг “Қирқ қиз” жамоасига қарши ўтказади.
Шу муносабат билан, футболчиларимиз 15 март куни Тошкентга сафар уюштиради.