Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Аҳмад Барман: «Финалда «Бунёдкор» ва «Ал-Айн» ўйнаса, қарши бўлмасдим»

Баҳо:
+ | -

«Бунёдкор»нинг ОЧЛ доирасида ўз майдонида ўтказиладиган ўйинлардаги омадсиз серияси давом этди. «Қалдирғочлар» БААнинг «Ал-Айн» клубига қарши кечган баҳсда имкониятни бой беришди (2:3). Ҳа, тан олиш керак, «Ал-Айн» кучли жамоа, ўтган мавсум Осиё Чемпионлар Лигаси финалига қадар етиб борган. Учрашувдан аввал Умар Абдулраҳмонни меҳмонлар таркибидаги энг хавфли футболчи, дегандик. Амалда ҳам шундай бўлиб чиқди. Айнан унинг икки голи катта аҳамият касб этди. Биз мазкур ўйиндан сўнг меҳмонлар ярим ҳимоячиси Аҳмад Бармандан интервью олдик.

- Аҳмад, аввало, ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Учрашув кутилганидан ҳам шиддатли кечди. «Ал-Айн» ҳам, «Бунёдкор» ҳам гуруҳнинг илк ўйинида очко йўқотишганди. Шу боис 2-турдаги ғалаба ҳар икки жамоа учун жуда муҳим эди. Ана шундай аҳамиятли баҳсда уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандмиз. Таъкидлаш жоизки, бу ғалабага ҳақли равишда эришдик. Аслида, Тошкентга шу мақсадда келган эдик. «Бунёдкор»ни жиддий тарзда ўрганиб чиққандик. Таркибида ёш футболчилар кўп эканлиги ва улар бизга жиддий хавф солишини билгандик. Шундай ҳам бўлиб чиқди. Ўйин кутилганидан қийин кечди. Якунда ғалаба бизга насиб этди. Фурсатдан фойдаланиб, ажойиб қабул учун «Бунёдкор» клуби раҳбарияти ва мутасаддиларига миннатдорчилик билдираман.

- Ниманинг эвазига ғалаба қозондинглар?

- Энг муҳими, илк дақиқалардан ҳужумга ўтдик. Иккинчи рақам остида ҳаракат қилмадик. Агар шу тактикани танлаганимизда, мағлубиятга учрашимиз ёки камида очко йўқотишимиз аниқ эди. «Энг яхши ҳимоя - ҳужум», деб бежиз айтишмаган. Саъй-ҳаракатларимиз самараси ўлароқ, тезкор гол уришга эришдик. Мана шу вазият ишимизни бирмунча енгиллаштирди.

- «Бунёдкор»нинг ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?

- Жуда илиқ таассурот қолдиришди. Юқорида айтганимдек, жамоада ёш футболчилар кўпчиликни ташкил қилади. Адашмасам, ОЧЛдаги энг навқирон таркиб «қалдирғочлар»да бўлса керак. Ишончим комилки, бу ёшлар тез орада клубнинг беназир футболчиларига айланишади. «Бунёдкор» кучли жамоа, агрессив, яъни тажовузкор футбол намойиш этади. Тинмай ҳужум уюштиради. 10 ва 17-рақамли ўйинчилар майдонда катта ҳажмдаги ишни бажаришар экан. Учрашувдан олдин мураббийларимиз мана шу икки футболчига ўйин бермаслигимиз кераклигини уқтиришганди. Бу футболчиларни ижобий маънода зарарсизлантиришимизга қарамай, жарима майдончамизда хавфли вазиятларни юзага келтиришда жонбозлик кўрсатишди. Ҳаттоки, улардан бири дарвозамизни ишғол қилишга ҳам эришди.

- Гуруҳнинг илк ўйинини ўз майдонингизда Эрон клубига қарши ўтказдинглар. Ўша баҳсда бироз кутилмаган натижа - дуранг қайд этилганди. Ғалаба қозониш учун нима етишмади?

- Ҳа, бу учрашув биз учун омадсиз якунланди. Тўғри, «Зоб-Оҳан»га қарши баҳсда бир очкога эга бўлдик. Лекин ўз мухлисларимиз кўз ўнгида ютуққа эришмаслик - аламли. Шунга қарамай, барчасини унутиб, 2-тур учрашувига пухта тайёргарлик кўрдик. Бу эса ўз мевасини берди. Меҳмонда эришилган ғалаба эвазига 1-турда йўқотилган очко ўрнини тўлдирдик.

- «Плей-офф»га бериладиган йўлланмалар йўлида қайси жамоаларни фаворит деб ҳисоблайсиз? Фақат холис фикр билдиринг.

- Тўрттала жамоада ҳам деярли бир хил имконият сақланиб қолмоқда. Клубларнинг кучи тенг. Квартетимиздагиларнинг ҳаммаси «плей-офф»га чиқишга ҳақли. Афсуски, улардан иккитаси гуруҳ босқичидаёқ ўз юришини тўхтатади. Жамоалар эндигина 2тадан ўйин ўтказишди. Олдинда ҳали учрашувлар бор. Ҳар қандай ҳолат юз бериши мумкин. Ҳозирдан бир нарса дея олмайман. Тўрттала жамоага ҳам омад ёр бўлсин. Финалда «Бунёдкор» ва «Ал-Айн» ўйнаса қарши бўлмасдим. Жамоангизга кейинги баҳсларда омад тилайман. Футболчиларингизнинг келажаги порлоқ.

- Бир неча йилдан бери БАА чемпионатида тўп сураётган ўзбекистонлик Азиз Ҳайдаровни биласизми?

- Албатта. У деярли маҳаллий футболчига айланди. Жамоасида уни ҳеч ким легионер демайди. Беш-олти йилдан бери ўйнаб келяпти. Таянч ярим ҳимоясида ишончли тўп сурадиган камсонли ўйинчилар сирасига киради. Шунча йилдан бери «Ал-Шабаб» шарафини ҳимоя қилиб келаётгани бежиз эмас. Биласиз, араб клублари легионерларни узоқ вақт ушлаб туришмайди. Тез-тез алмаштиришади. Муқим бир таркиб билан бир неча йил ўйнайдиган жамоалар деярли йўқ. Аммо Азиз ўзининг ишончли ўйини билан клуб раҳбарлари ва мураббийларда ҳеч қандай эътироз қолдирмади. Билишимча, у аввал «Бунёдкор» сафида ўйнаган. Бир нарсани ишонч билан айта оламан, «қалдирғочлар»нинг ҳозирги таркибидан жой олган 3-4 футболчи БАА чемпионатида бемалол ўйнаб кета олади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:14, 13.03.2017.
Ўқилди: 8326 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.