"Челси", "Тоттенҳэм", "Арсенал" ва "Манчестер Сити" Англия кубоги-2016/17 яримфиналига йўл олдилар.
МУсобақанинг ушбу босқичида 2002 йилдан буён биринчи марта бирданига Лондоннинг уч жамоаси қатнашмоқда. Ўшанда "Челси", "Фулҳэм" ва "Арсенал" яримфиналга чиққан эдилар.
Англия кубоги яримфиналига чиқиш бўйича - "Арсенал" рекордчи бўлиб турибди -29 марта. "МЮ" (28) ва "Эвертон" (26) - кучли учликда.