ПСЖ яримҳимоячиси Марко Верратти Франция чемпионатининг февраль ойидаги энг яхши футболчиси бўлди.
Мамлакат футболчилари касаба-уюшмаси (UNFP) хабарига кўра, бу борада ўтказилган сўровномада у 38% овоз тўплади. Иккинчи ва учинчи ўринларни "Монако" футболчилари - Кильян Мбаппе (37%) ва Радамель Фалькао (25%) эгаллади.