"Лестер Сити" бош мураббийи Крэйг Шекспир "Севилья" яримҳимоячиси Самир Насри "муғомбир" деб атаган шогирди Жейми Вардини ҳимоя қилди.
ЕЧЛ нимчорак финалида "Лестер" - "Севилья" учрашувининг (2:0) 74-дақиқасида Насри ва Варди ўртасида келишмовчилик юзага келди, натижада ҳар иккиси огоҳлантирилди. Аммо Насри учун бу иккинчи сариқ карточка эди, шунинг учун у майдонни тарк этди. Учрашувдан сўнг Насри Вардини "муҳомбир" деб атаган ва агар у чет ллик бўлганида Англия матбуоти ҳам унинг фикрига қўшилиши мумкинлиги айтган эди.
"Жейми муғомбир эмас, у ҳеч қачон бундай бўлмаган ва бўлмайди ҳам", - дейди мураббий.