"Барселона" яримҳимоячиси Андрес Иньеста "Бавария" яримҳимоячиси Тиаго Алькантаранинг каталонияликлар сафига қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
"Тиаго - "Барселона"да ўсган ва етилган футболчи. У ҳозир энг юқори савиядаги ўйинни кўрсатмоқда. Айтиш мумкинки, гап дунёнинг энг яхши яримҳимоячиларидан бири ҳақида кетмоқда. Агар у "Барселона"га ўтса, ажойиб янгилик бўлар эди", - дейди Иньеста.
Алькантара "Барселона"да 2008 дан 2013 йилгача тўп сурган.