"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионатининг 29-турида "Атлетик" билан учрашувда (2:1) ўзининг алмаштирилганидан норози бўлди дея хабар беради Marca.
Мадридликлар бош мураббийи 79-дақиқада португалиялик футболчининг ўрнига Искони туширди.
Испания нашрининг таъкидлашича, Роналду Зиданнинг қарорига тушунмаган. Майдондан чиқиб кетаётиб футболчи сўкинган ва "нега мен?" деган. Аммо мураббий ва футболчи қўл бериб қўйишган.