"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг 29-турида "Манчестер Сити" билан учрашувдан сўнг (1:1) фикрларини билдирди.
"Ман Сити" билан сафарда дуранг ўйна учун жамоада ҳамма нарса жойида бўлиши керак. Ҳимояда яхшироқ ўйнаганимизда, бу учрашувда ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Биз рақиб дарвозабонининг бир неча марта ажойиб сейв қилишга мажбур қилдик. Рақиб муносиб равишда гол урди, аммо биз ҳам кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Ҳар икки жамоа ҳам ютишни истади", - дейди Клопп.