Германия футбол лигаси президенти Кристиан Зайферт "Бавария"нинг Бундеслиганинг бошқа колубларидан устунлигидан жуда хавотирда эканини айтди.
25 турдан кейин Карло Анчелотти шогирдлари иккинчи ўриндаги "Лейпциг"дан 13 очко илгарилаб кетганлар.
"Албатта, бу ҳолат мени ташвишга солади, аммо бу ерда мюнхенликларнинг айби йўқ. Агар "Бавария" кетма-кет икки марта чемпион бўлганда эди, бу Бундеслигага фойда бўларди.
АПЛда 5 жамоа чемпионлик учун курашади, Италияда бундай жамоалар сони учта, Испанияда - иккита. Германия чемпионатида 17 та жамоа бор, аммо "Бавария"ни таъқиб қилувчи жамоа йўқ", - дейди Зайферт.
Агар "Бавария" бу мавсум ҳам миллий биринчиликда ҳолиб чиқса, бу унин кетма-кет бешинчи чемпионлиги бўлади.