"Бавария" ярим ҳимоячиси Арьен Роббен Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клубига қарши ўйинда захирага олинди.
Учрашувнинг 85-дақиқасида голландиялик футболчи майдонни тарк этар экан, ўзининг ўрнига майдонга тушаётган Ренату Санчес ва "Бавария" бош мураббийи Карло Анчелоттига нисбатан жаҳлини яшириб ўтирмади.
Буни кўрган захирада ўтирган "Бавария" футболчилари — Франк Рибери, Жером Боатенг, Хаби Алонсо ва бошқалар Роббеннинг устидан кулишди.