«Милан» дарвозабони Жанлуижи Доннарумма бошқа клубга ўтиш ҳақида ўйламаётганини айтди.
Аввалроқ, миланликлар 18 ёшли футболчига 2020 йилгача мўлжалланган шартнома ва 3 млн евро маош таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар чиққан эди.
«Мен «Милан» футболчисиман, умид қиламанки шу ерда қоламан. Янги шартнома? Бу билан агентим шуғулланади» - деди Доннарумма Football Italia хабарида.