«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер Германия чемпионатидан ўрин олган «Боруссия» М (1:0) клубига қарши ўйинда жароҳат олди.
Натижада у Германия терма жамоасининг Англия (22 март, ўртоқлик) ва Озарбайжон (26 март, ЖЧ-2018 саралаши) термаларига қарши ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди.
Унинг ўрнига ПСЖ клубининг дарвозабони Кевин Трапп Германия терма жамоасидан чақирув олди.