«Бавария» яримҳимоячиси Ренату Саншеш Португалияда йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб тан олинди.
Бу борада ўтказилган сўровномада футболчи 46% овоз тўплади ва Желсон Мартинш (34%) билан Андре Силвани (20%) ортда қолдирди.
Бундан ташқари, 19 ёшли Саншеш Португалия билан Евро-2016 ғолиби бўлгани учун махсус совринни ҳам олди.