Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия 0-2 Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Серхио Рамос ҳозирданоқ “Реал” афсонасига айланганми?

Баҳо:
+ | -

Серхио Рамос бу мавсумда жамоаси таркибида янги маррага чиқди. Ҳозирданоқ уни клуб “афсона”си дея оламизми?

Испания матбуоти бироз вақт муқаддам ҳимоячини супер-қаҳрамон образида гавдалантирганди. 2014-йилги Чемпионлар Лигасидан кейин киритган 21 голидан 18 таси “Реал” ютқазаётган ёки дуранг бўлиб турган пайтда киритган. Қисқа қилиб айтганда, клубнинг ишлари ўхшамай турган маҳалда Серхио Рамос жамоаси жонига оро кирган.

Унинг “Наполи”га дарвозасига киритган дубли, “Бетис”га қарши беллашувдаги қаҳрамонлик унинг халоскор эканини тасдиқламоқда. Криштиану Роналдунинг ўйинидаги пасайиш Рамоснинг порлашига сабаб бўлди. Агар шундай бўлса, у ҳозирданоқ “қаймоқранглилар” афсонасига айландими, деган саволни бериш ўринли бўлса керак. Зеро, барча фактлар бунга ишора қилмоқда.

Рамоснинг кўрсатаётган ўйинлари Фернандо Еррони эслатиб юбормоқда. “Темир одам” биринчи “Галактика” даврида ҳимоя қўрғонини астойдил ҳимоя қилганлардан бири эди. Унинг Иван Элгера билан ташкил этган жуфтлиги (шунингдек, қанот ҳимоячилари, ўнгда Салгадо, чапда Роберто Карлос) клуб тарихидан ўрин олган. Айнан Ерронинг 2003-йилда бош мураббий билан жамоадан кетиши “Галактика 1.0” даврининг якунини бошлаб берган эди. Ҳозирда Рамос унинг вориси сифатида.

“Ҳаводаги курашларда ундай ҳаракат қиладиган футболчини кўрмаганман. Мен ҳам яхши эдим. Бироқ, Рамосдек эмас. Ундай футболчини эслолмайман. Балки, Пассареллани айта оларман. Рамос жуда кучли.” Рамос ҳақидаги бундай мақтовларни айнан Фернандо Ерро айтиб ўтди. Элгера эса уни ҳимояланувчи ҳужумчига ўхшатди.

Ушбу мавсумни бир текис ўтказа олмаётган “Реал” ҳамиша ўз сардорига суяниши мумкин. Айнан Рамос кўп вазиятларда жамоасини ғалабага етаклаб борди. Рамос ҳам майдонда, ҳам унинг ташқарисида ўз сўзига эга ҳисобланади. Яқинда ҳимоячи барчани югуриши лозимлигини айтиб ўтди. “Эйбар”га қарши баҳсдан кейин ҳужум чизиғида рақобатнинг керак эканлиги ҳақида гапириб берди. Қисқа қилиб, Рамос сардор сифатида барчани олға ундамоқда.

Рамос бундан ташқари кўплаб голлар урмоқда. Голлари эса айнан муҳим ва қийин беллашувларда урилмоқда. “Эл cласиcо”даги гол буни тасдиқлаши мумкин. Бу мавсумда Рамос жамоасига 9 очко тақдим этди. Бу билан унинг жасорати тугаб қолмайди. 2014 йили Чемпионлар Лигаси финалида қўшимча дақиқаларда “Атлетико”га урилган гол кўпчиликнинг эсидан чиққани йўқ. Ярим финал доирасида “Бавария” дарвозасига урилган дубл эса жамоаси учун финал эшикларини очиб берган эди. Келажакда “Реал” мухлислари қалбида Рамосни қуйидагича эслашлари аниқ : ҳужумчи-ҳимоячи, қаҳрамон, совуққон, драматик.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 10:41, 22.03.2017.
Ўқилди: 9338 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.