"Лестер" клуби ўз ҳужумчиси Жейми Вардининг хавфсизлигидан хавотирга тушиб қолди. Боиси, футболчи мухлислардан таҳдид солинган хабарлар ола бошлади.
"Sky Sports" тарқатган хабарга кўра, Варди таҳдидлар ола бошлагани ҳақида айтганидан кейин, "Лестер" раҳбарияти футболчига шахсий қўриқчи ёллашга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, Клаудио Раньерининг истеъфосига Варди ва баъзи футболчилар сабабчи экани ҳақидаги хабарлар "тулкилар" мухлисларига ёқмади.