Кириш Регистрация
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-0 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол
24/11 00:45 Парма - Аталанта
24/11 01:00 Сельта - Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид

Ёш авлод номидан Бабаянга мурожаат

Баҳо:
+ | -

Мақола ёзмоқчи бўлиб ўтирдиму, негадир ёзгим келмади. Аниқроғи, роппа-роса бир йил муқаддам "Чемпион+" газетасида чоп этилган бир мақолани кўриб қолдим. Мақола муаллифи - ўғлим. У терма жамоамиз олдинги босқични ишонч билан якунлаган ўша шукуҳли даврдаёқ Самвел Бабаянга тўғри маслаҳат берган экан, қойил қолдим. 17 ёшли болая!

Афсуски, шу гўдакнинг ақли етган нарсага мураббийимизнинг фаҳмлари етмаган экан. Начора. Мақолани эслатиб ўтаман. Х.Ҳамидов.

ЁШ АВЛОД НОМИДАН

Мен анча ёшман. Ёшим эндигина 17га етди. Лекин футболга қаттиқ боғланиб бўлганман. 11 ёшимдан бери “футбол жинниси”ман. Ўзим ҳам футбол ўйнаб тураман. Жуда зўр ўйинчи бўлмасам ҳам, ҳар ҳолда тенгқурларим ичида йўқолиб қолмайман. Менга футбол ўйнашдан кўра уни томоша қилиш, кузатиш ёқади кўпроқ.“Чемпион” газетасига ошнолигим бор. Қолдирмасдан ўқийман. Биринчи марта мақола ёзяпман. Шунинг учун бу мақолам услуби бутунлай чемпионча бўлиб қолса ҳам ажабланманг!

Мен ўзимнинг илк мақолам орқали Самвел оғага мурожаат қилмоқчиман. Терма жамоамиз бош мураббийи бу сўзларни менинг тенгқурларим номидан мурожаат деб қабул қилсалар ҳам бўлади...

Самвел оға, биз сизга раҳмат деймиз. Сиз жар ёқасида қулашга тайёр турган терма жамоамизни қутқариб қолдингиз! Буни ҳеч ким инкор эта олмайди. Ҳатто ўйинларини дадамдан роҳатланиб тинглаганим, ажойиб футбол юлдузи бўлган, кейинчалик сизнинг лавозимингизда ишлаган, сизга ушбу термани топширган мураббий – Миржалол Қосимов ҳам! Шунақа бўлиб қолди энди...

Мен ўзимиздаги ўйинларнинг ҳаммасини стадионда томоша қилдим. Меҳмондаги баҳсларни оинаи жаҳон орқали. Ўйинларимиз турфа хил бўлди, бироқ ҳаммасида енга олдик, шунисини муҳим санадим. Шунисини эътиборли деб билдимки, бундан сўнг ҳам натижа мен учун энг муҳими бўлиб қолаверади.

Сиз йигитларга қандай кўрсатмалар берасиз, билмадиму, аммо руҳан уларга далда бўлаётганингиз кўриниб турибди. Икки ўйинда гол уришга қийналиб қолганимизда, Гейнрихни тушириб ҳам тўғри қилдингиз. Бу ҳам мураббийликнинг муҳим синоати ҳисобланса керакки, Саша ҳам ишончингизни оқлади.

Сафардаги баҳсларда кучлироқ ўйин кўрсата олганингиз таҳсинга лойиқ, бироқ энг яхши ва мазмундор ўйинингизни биз “Пахтакор” стадионида, Шимолий Кореяга қарши кўрдик. Бу ўйиндаги ғалаба биз учун энг муҳими бўлиши билан биргаликда, энг чиройлиси ҳам бўлди. Иродали футбол кўрсата олишди акаларим, ўйинни томоша қилар эканман, ўтира олмадим жойимга. Ҳаяжоним қўймади.

“Бунёдкор”даги илк ўйин жуда оғир кечганига қарамай, енгишимизни билардим. Енгдик ва ўйиндаги энг таъсирли жойи, майсани ўпганингиз бўлди. Эҳтиросингизга мен ҳам қўшилдим. Ўйинни бир ўртоғим билан томоша қилгандик стадионда. У “қара, қара, Бабаян нима қиляпти...” деб бақириб юборди, ишонасизми? Менинг кўзимда ёш ялтиллади. Ким нима десин, тўғри қилдингиз! “Оғир стадион”нинг майсасини забт этганингиздан хурсандсиз, деб қабул қилиб қўявердик.

Ҳаммаси учун раҳмат, Самвел оға! Эндигина футболга ошино бўлган биз – ёш мухлислар учун тақдим этганингиз -ажойиб онлар учун миннатдормиз сиздан! Раҳмат!

Энди эса олдинда қийин синовлар кутиб турибди. Кейинги босқич оғир бўлишини биринчи марта кўрганим – ЖЧ-2014 саралаш баҳсларидан биламан. Терма жамоамизга оид маълумотларни ҳам етарлича ўзлаштирганман. Мисол учун, терма жамоамиз ҳеч қачон ушбу босқичдан ўта олмаганини, дастлабки ўйинларни муваффақиятли бошламаганини, шу босқичда мураббийларнинг алмашгани фойда бермаганини ва бу ўйинларга қадар ўртоқлик баҳслари жуда кам ўтказилганини яхши биламан. Ўқиганман, эшитганман, кузатганман.

Ҳурматли Самвел оға! Сизнинг савиянгизни таҳлил қилиш бизга эмас. Аммо шунча миннатдорчилик билдираётган ёш авлоднинг илтимосини ҳам эшитиб қўйинг, илтимос:

Биз ҳали ёшмиз, олдимизда насиб қилса ҳали узоқ йиллар ва кўпгина мундиал саралашлари бор. Ҳозирда биздан катта акаларимиз ўзларининг футболга қизиққан илк кунларини эсга олишади. Хиросимадаги чемпионлик, Қосимовнинг жарима тўплари, Шацких деган ўйинчининг олтин голлари, Бугало деган дарвозабоннинг сейвлари, Ширшов деган ёқимтойнинг ажойиб ҳаракатлари... Қанчалар футбол ишқибози билан гаплашмай, уларнинг оғзидан асосан шу ҳақдаги гапларни эшитаман. Демак, чиндан ҳам улар зўр бўлган. Лекин мураббийлар ҳақида кўп гапирмайдилар. Фақатгина ўзим кўрганим – Абрамовнинг тўрт йил олдинги ўйинларидан бошқа. Унинг ўйинлари ҳам асосан чиройга қурилган, натижа эътибори билан эса тўлиқ пишиб етилмаганди.

Самвел оға! Сиз ҳозир олтин даврда турибсиз. Сизни ё бор қиладиган, ё... Айтмай қўя қолай давомини... Шу лаҳзаларда бир орзу ўрмаламоқда ичимда:

Бизга катта бўлганимизда ёш авлодга ҳикоя қилиб беришга арзийдиган ўйинлар, натижалар ва ажойиб якуний нуқталар керак!

Биздан кейин келаётган укаларимиз бугунги футбол ҳақида сўрашганида, оғиз кўпиртириб, бемалол: “терма жамоамизнинг мундиалга чиққан лаҳзалари айнан бизнинг олтин ёшлигимизга тўғри келган-да...” деб бошланажак ҳикоялар керак бизга...

“Биринчи марта Жаҳон чемпионатига борганимиз” ҳақида тўлқинланиб гапириб бергимиз келади бизнинг!

Мана шу орзуйимиз орзулигича қолиб кетмаслигини истаймиз!

Мустақил диёримиз футболи кўксига шабода теккан давр айнан бизнинг давр бўлишини истаймиз!

Россияга борадиган 32 бахтли юрт ичида бизнинг мамлакатимиз ҳам бўлишини ва бунинг гувоҳи айнан бизнинг олтин авлод бўлишини истаймиз!

Акаларимиз фақат номдор футболчилар билан мақтаниб ўтирганларида, биз МУРАББИЙ билан ҳам мақтанишни истаймиз!

Самвел оға! Бизнинг авлод шундай ҳикояларни истайди, кўрдингизми?

Бу авлод бир-икки юлдуз билан эртак айтиб юришни истамайдиган авлод.

Шундай ҳикояларни тақдим этмас экансиз, шараф тўла даврингизда ўрнингизни ўзингиздан кўра салоҳиятли инсонга топширингизни истардик! Шунда ҳам сизни катта ҳарф билан бошланадиган Мураббий сифатида ёдда олишга ваъда бериб қоламиз.

Ҳурмат билан ёш авлод номидан
Абдулло Убайдуллаев.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:05, 23.03.2017.
Ўқилди: 40601 марта.
Фикрлар: 52 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.