Англия Футбол Ассоциацияси раҳбари Грег Кларк Дортмундда бўлиб ўтган Германия ва Англия термалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви (0:1) чоғида англиялик ишқибозларнинг ҳулқи ҳақида гапирди.
Англиялик ишқибозлар Германия мадғияси чоғида ҳуштакбозлик қилишган, шунингдек, ўйин вақтида 2-Жаҳон урушига тааллуқли қўшиқ куйлашган.
FA ўйин вақтидаги ишқибозлар тасмаси туширилган видеони изламоқда. Видеоҳужжатлар ўрганилганидан сўнг, қоидабузарлар футбол ўйинига тушиш имкониятидан маҳрум қилиниши мумкин.
"Футбол ассоциацияси мухлисларни доим огоҳлантириб келади. Улар рақибга ҳурмат билан муносабатда бўлишлари керак ва ҳақоратли қўшиқлар айтмасликлари керак.
Бу каби ишқибозлар Англиялик мухлисларнинг асосий қисмини ташкил тмайдилар. Уларнинг фалсафаси бизнинг футбол миллатимизнинг фалсафасига тўғри келмайди", - дейди Кларк.
Таъкидлаш жоиз, Англия футбол федерацияси Англия футбол ишқибозлари федерациясига қисман ҳомийлик қилади.