«Челси» яримҳимоячиси Эден Азар клуб билан янги шартнома имзолаши мумкин.
Mirror хабарига кўра, 26 ёшли футболчи айни пайтда ҳафтасига 200 минг фунт маош оляпти. Бироқ клуб раҳбарияти «Реал»нинг унга бўлган қизиқишини сўндириш учун, футболчига янада фойдали шартномани таклиф қилмоқчи.
Жорий мавсумда Азар АПЛда 26 ўйин ўтказиб, 11та гол урган ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилган.