Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

«МЮ» Бастиан Швайнштайгернинг АҚШ чемпионатига йўл олганини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси матбуот хизмати германиялик яримҳимоячи Бастиан Швайнштайгер АҚШнинг MLS лигаси вакили – «Чикаго Файр» клубига ўтганини тасдиқлади. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар бермоқда.

Ҳар икки клуб ва 32 ёшли футболчи трансфер борасида келишувга эришди. Швайнштайгер тиббий кўрикдан ўтиб, АҚШ визасини олганидан кейин келишув расман якунига етади.

«Манчестер Юнайтед»да кўплаб дўстларимни тарк этаётганимдан афсусдаман. «Чикаго Файр» чақирувини қабул қилишга рухсат бергани учун клубдан миннатдорман. «МЮ» футболчилари, мураббийи ва ходимлари билан ишлашдан завқ олдим ва уларга келажакда омад ёр бўлишини тилаб қоламан. Айниқса, «Манчестер Юнайтед» мухлисларига раҳмат айтаман – уларнинг далдаси менга ёрдам берганди" - деди Швайнштайгер.

Германиялик футболчи янги клуб сафига қўшилишни сабрсизлик билан кутаётганини айтди.

"Ўтган йили Англия Кубоги соҳиби бўлган жамоанинг бир қисми эканимдан мамнунман. Бу клубнинг ҳиссиётлари ва куч-қувватини доим эслаб юраман. Айни вақтда Чикагода янги саҳифа бошлаш учун ажойиб вақт. Буни сабрсизлик билан кутяпман" - деди Швайнштайгер.

Маълум қилинишича, Бастиан Швайнштайгер MLS клуби билан «1+1» кўринишда шартнома имзолаган. Унинг йиллик маоши 4,5 миллион долларга тенг бўлади.

Маълумот учун, футболчилик фаолиятининг асосий қисмини Германиянинг «Бавария» клубида (2002–2015) ўтказган Швайнштайгер 2015 йилнинг ёзида «МЮ»га келиб қўшилган эди. У шу кунгача АПЛ доирасида жами 18 учрашув ўтказиб, 1 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:53, 25.03.2017.
Ўқилди: 8454 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [5933]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3568]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [3008]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2705]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2668]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [2542]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [2526]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2434]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2280]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1957]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.