Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо 0-0 Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Она ватанига қарши ўйнаган футболчилар

Баҳо:
+ | -

Куни кеча Чили терма жамоаси аъзоси Педро Пабло Эрнандес ўзи туғилиб ўсган Аргентинага қарши баҳс олиб борди.

Goal нашри Эрнандес каби ўз ватанига қарши ўйнаган футболчиларни эслаб ўтди. Эътиборингизга ушбу футболчилар рўйхатини хавола қиламиз.

Педро Пабло Эрнандес – Чили терма жамоаси аъзоси Аргентинада таваллуд топган. Куни кеча ўз она ватанига қарши баҳс олиб борди.

Матиас Фернандес – Асли аргентиналик навбатдаги футболчи Матигол ҳам Чили терма жамоасини танлаган. Пабло Эрнандесдан фарқли ўлароқ, у 2015-йилда «Копа Америка » мусобақасидаёқ Аргентинага қарши тўқнаш келганди.

Мирослав Клозе – Клозе Полшада таваллуд топган. Икки мамлакат терма жамоасидан чақириқ қоғози келганида, ҳеч иккиланмай Германия термасини танлаган. У ўз ватанига қарши 2006-йилги Мундиалда бошқа бир “ватандоши” Лукас Подолски билан бирга тўқнаш келган.

Лукас Подолски – асли полшалик Подолски ҳам Германия терма жамоаси таркибида Полшага қарши 2006-йилги Мундиалда дуч келган.

Жером Боатенг – асли ганалик Жером Боатенг 2014-йилги Мундиалда нафақат ўз она ватани, балки туғишган акаси Кевин-Принтс Боатенгга қарши майдонга чиққан.

Гранит Чака – Ака-ука Боатенглар “қисмати” Чакаларга ҳам рўбарў келди. Улар “Евро-2016”да Албания – Швейцария баҳсида бир-бирига қарши беллашишди.

Авраам Пападопулос – Греция терма жамоасининг сўнгги йиллардаги энг яхши ўйинчиларидан бири Пападопулос Австралияда таваллуд топган. Унга ҳам Австралияга қарши баҳс олиб бориш “бахти” насиб қилган.

Пепе – “Реал” ҳимоячиси асли бразилиялик эканлигини кўпчилик мухлислар билмаслиги аниқ. Она юрти – Бразилияга қарши 2010-йилги Жаҳон Чемпионатида қарши тўп сурган. Камига, сариқ карточка ҳам ишлаб олган.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 20:31, 25.03.2017.
Ўқилди: 25908 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.