Ўзбекистонлик профессионал бокчи Шоҳжаҳон Эргашев (8-0) 25 март куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтган профессионал бокс кечасида угандалик Ҳамза Семпево (14-6-0) билан жанг олиб борди.
Ҳамюртимиз биринчи раунднинг ўзидаёқ рақибини нокаутга учратди.
Эслатиб ўтамиз, бу Шоҳжаҳоннинг профессионал боксдаги 9-жанги эди, у бундан аввалги 8 та жангини ҳам муддатидан аввал ғалаба билан тугатган.