«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг қадрдон ороли Мадейра аэропортига тез орада унинг номи берилади.
Бу борадаги тадбирлар 29 март куни ўтказилади, деб хабар бермоқда Daily Mail.
Эслатиб ўтамиз, Роналду Мадейра оролининг Фуншал шаҳрида таваллуд топган. Оролда унинг музейи ва ҳайкали ҳам мавжуд.