Кириш Регистрация

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасидаги биринчи трансферини расман якунлади. Бу ҳақда машҳур инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манбага кўра, «қизил иблислар» ва «Аталанта» бразилиялик марказий ярим ҳимоячи Эдерсоннинг трансфери бўйича барча ҳужжатларни имзолаб бўлган.

Маълум қилинишича, трансфер қиймати 45 миллион еврони ташкил этган. Футболчи билан шартнома имзоланиши эса яқин кунларда кутилмоқда. Журналистнинг таъкидлашича, Эдерсоннинг шахсий шартномаси шартлари май ойидаёқ келишиб олинган.

26 ёшли бразилиялик ярим ҳимоячи 2022 йил ёзидан буён «Аталанта» сафида тўп суриб келмоқда. У жорий мавсумда барча мусобақаларда 41 та учрашувда қатнашиб, 3 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди.

Манба: championat.com
Киритилди: 21:25, 06.06.2026.
Ўқилди: 3005 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик