Кириш Регистрация

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди»

Баҳо:
+1 | -

«Манчестер Сити» собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Барселона»нинг ўтган мавсумдаги натижалари ҳақида фикр билдирди.

Ханс-Дитер Флик шогирдлари кетма-кет иккинчи бор Испания чемпионига айланишди, бироқ Чемпионлар Лигасида муваффақият қозона олишмади. «Кўк-анорранглилар» мазкур турнирнинг чорак финалида Мадриднинг «Атлетико» клубига имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этишди.

«Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, улар билан бундай бўлмайди. Бу мусобақада ғолиб чиқа олишмагани сабабли хатоларга йўл қўйилмаса бўлди. ЕЧЛ финалига чиқа олишмагани ёки унда ғалаба қозонишмагани учун мавсумни муваффақиятсиз деб ҳисоблашмасин», — дея мураббийнинг сўзларини келтиради Diario Sport нашри.

Эслатиб ўтамиз, Каталония клуби сўнгги бор 2015 йилда Чемпионлар Лигаси кубогини қўлга киритган эди. Ўшанда Испания жамоаси финалда «Ювентус»дан устун келган.

Киритилди: 17:41, 06.06.2026.
Ўқилди: 1034 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [7272]

Мбаппе Месси ва Роналду ўртасидаги фарқ ҳақида фикр билдирди [6945]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [4572]

Мбаппе «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги фарқ ҳақида гапирди [4293]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [3301]

"Барселона"нинг Хулиан Альварес борасидаги музокаралари боши берк кўчага кириб қолди [2857]

Ўзбекистон кубоги. Нимчорак финал босқичи ўйинлари саналари эълон қилинди [2323]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [2170]

Клопп «Реал» президентлиги сайлови олдидан Рикельмега ўз исмидан фойдаланишга рухсат берди [2135]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [1817]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик