«Бавария» яримҳимоячиси Дуглас Коста умумий гуруҳ машғулотларида қатнаша бошлади.
Клуб расмий сайтининг хабарига кўра, 26 ёшли бразилиялик футболчи жароҳатидан тўлиқ тикланиб олган. У Бундеслиганинг навбатдаги туридан ўрин олган «Аугсбург»га қарши ўйинни ўтказиб юборади, бироқ Чемпионлар лигасидаги «Реал» клубига қарши ўйинда майдонга тушади.
Аввалроқ, уни мавсум охиригача сафдан чиққани ҳақида хабар берилган эди.