La Gazzetta Dello Sport хабарига кўра, "Рома" ҳимоячиси Эмерсон Палмери дос Сантос Италия терма жамоасида ўйнаш учун рухсат олди.
Эслатиб ўтамиз , футболчи Бразилияда туғилган ва бу мамлакат фуқароси бўлиб, "Сантос" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Аммо унинг бобоси Альфонс Палмери Милан яқинидаги Роззанода туғилган.
Бу факт Эмерсонга Италия фуқаролигини қабул қилиб, шу юрт миллий термасига номзод бўлишга ёрдам берди.