Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Андрей Фёдоров: “Курашишда давом этамиз”

Баҳо:
+ | -

"Нефтчи” – “Қўқон-1912” (1:2) баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида фарғоналиклар бош мураббийи Андрей Фёдоров иштирок этди.

Мураббий ўйин ҳақида қуйидагича фикр билдирди.

“Бугунги натижа ўйинга мос бўлди. Қўқон жамоасига қарши ўйинимиз билан дуранг натижага лойиқ эдик, ғалабага эмас. “Қўқон-1912” футболчилари жисмоний жиҳатдан яхши тайёргарликка эга эканлиги кўриниб турибди. Мағлубиятга асосий сабаб сифатида айтишим мумкунки, бугун шогирдларимда спортга хос ҳиссиёт етишмади. Йигитларнинг жисмоний ҳолати жойида. Гап уларнинг ўйинга бўлган муносабатидадир. 2 ҳафтада 3 та дербида иштирок этдик. Мазкур ўйинлардан сўнг асосий таркибдаги йигитларнинг айримлари бугунги баҳсга тўлиқ тайёр эмаслиги кўринди. Гол урганимиздан сўнг тактик ўзгаришларни амалга оширдик ва ўйинимизда жонланиш юзага келди. Бироқ кейинчалик йигитлар мана темпни ушлаб қола олишмади.

- Андрей Витальевич, “Нефтчи”да тартиб-интизом борасида камчиликлар кўзга ташланяпти. Андижонда Музаффаров четлатилган бўлса бугун Дилёр Ирматовда худди шундай вазият кузатилди...

- Интизом масаласида доим йигитлар билан ишлайман. Музаффаров федерация ва клуб томонидан кескин жазоланди. Дилёрга келсак унинг ўйин услуби мана шундай кескин шаклланган. Ирматов хеч қачон тўғридан-тўғри карточка оладиган вазиятларни юзага келтирмайди. Илк сариқ карточкаси ҳам рақиб билан бироз тортишгани учун олди холос. Тўғри у қизиқон футболчилар сирасига киради.

- “Нефтчи” доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоа ҳисобланади. Бироқ 4-турдан кейин жамоанинг бисотидаги очколари атига 2 тани ташкил этади холос. Кейинги турда эса қийин ўйин кутяпти.

- Энди 4 та ўйинда иштирок этдик. Очколарни кузда санаймиз. Кейинги турни Бухорода ўтказамиз. Ҳозирдан навбатдаги беллашув ҳақида ўйлашни бошлайман. Менинг вазифам жамоани ўйинга қўлдан келганча тайёрлаш. Мураббий учрашувда жамоасидан кўп нарса кутади. Лекин яшил майдондаги воқеалар давомийлиги ундаги иштирокчиларга боғлиқ. Майдонда мураббий футбол ўйнамайди. Мавсум аввалида мухлисларга юқори натижаларни қайд этишга ваъда қилганмиз ва шу мақсад сари доим олға борамиз" - деди Фёдоров

 

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 19:37, 31.03.2017.
Ўқилди: 7722 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13603]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6845]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5483]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5147]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3555]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2667]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2084]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2018]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1824]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик