"Машъал" - "Пахтакор" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.
"Тезкор, шиддатли ўйин бўлди. Бугун мухлисларимизга байрам қилиб бердик. Биринчи бўлимда рақиб хатосини кутдик ва иккинчи таймда учта гол уришга эришдик. Танаффусда у қадар кўп гапирмадим, шунчаки қаерда камчиликларимиз бўлаётганини айтдим. Иккинчи бўлимда рақиб майдонида тезроқ ўйнай олдик ва голдан сўнг барчаси осонлашди", — дейди Хомяков.