Кириш Регистрация
27/01 00:45 Верона 1-3 Удинезе
27/01 01:00 Жирона 1-1 Хетафе
27/01 01:00 Эвертон 1-1 Лидс
27/01 11:00 Таиланд 2-0 Ливан
27/01 13:00 Ироқ 4-2 Қирғизистон
27/01 13:00 Вьетнам 5-4 Кувайт
27/01 17:00 Индонезия 5-0 Жанубий Корея
28/01 11:00 Афғонистон 3-0 Саудия Арабистони
28/01 13:00 Япония 6-2 Австралия
28/01 15:00 Эрон 4-1 Малайзия
28/01 17:00 Ўзбекистон 0-0 Тожикистон
29/01 01:00 Аякс - Олимпиакос
29/01 01:00 Арсенал - Қайрат
29/01 01:00 Монако - Ювентус
29/01 01:00 Атлетик Бильбао - Спортинг
29/01 01:00 Атлетико - Буде-Глимт
29/01 01:00 Байер - Вильярреал
29/01 01:00 Боруссия Д - Интер
29/01 01:00 Брюгге - Марсель
29/01 01:00 Айнтрахт Ф - Тоттенхэм
29/01 01:00 Барселона - Копенгаген
29/01 01:00 Ливерпуль - Қорабоғ
29/01 01:00 Манчестер Сити - Галатасарой
29/01 01:00 Пафос - Славия
29/01 01:00 ПСЖ - Ньюкасл
29/01 01:00 ПСВ - Бавария
29/01 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
29/01 01:00 Наполи - Челси
29/01 01:00 Юнион - Аталанта

"Uzbek Tigers" - "Astana Arlans" жамоалари ўртасидаги жанг олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

Бугун пойтахтимиздаги Гранд Мир меҳмонхонасида WSB – Жаҳон Бокс Серияларининг 7-мавсумидан ўрин олган "Uzbek Tigers" ҳамда "Astana Arlans" баҳси олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманнинг дастлабки қисмида икки жамоа вакиллари ОАВ томонидан берилган саволларга жавоб беришган бўлса, сўнгра боксчиларни вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрел куни Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ўтказиладиган муҳим учрашувда"Uzbek Tigers" жамоаси шарафини қуйидаги боксчилар ҳимоя қилади.  49 килограмм вазнда Олимпия чемпиони -Ҳасанбой Дўсматов, 56 килограммда  Ўзбекистон чемпиони - Абдулҳай Шораҳматов, 64 килогаммда эса  Жаҳон чемпионати совриндори - Элнур Абдураимов, 75 килограммда Осиё ўйинлари кумуш медал совриндори - Исроил Мадримов, ванихоят 91 кгда  Ўзбекистон чемпиони - Зуҳриддин Маҳкамов ғолиблик учун рингга кўтарилишади. Жуда маъсулиятли ва жиддий мусобақада жамоамиз аъзоларига омад тилаб қоламиз  ва сиз мухлисларни қўллаб қувватлашга чорлаймиз. Шу ўринда айтиб ўтиш керак "Astana Arlans" ҳам ушбу учрашувга энг кучли боксчилар яъни 49 килограммда Осиё чемпиони Темиртас Жусупов, 56 килограмм  вазнда  Осиё ўйинлари ғолиби Илёс Сулейменов, 64 килогамм оғирликда  Қозоғистон чемпионати совриндори Дилмурод Мижитов, 75 кгда Қозоғистон чемпиони Сапарбай Айдаров91 кгда  Осиё чемпиони ва Осиё ўйинлари ғолиби Антон Пинчукни жалб этган.      

Умумий натижаларга тўхталиб ўтадиган бўлсак кетма-кет икки ғалабадан сўнг "Ўзбек йўлбарслари" жамоаси 6 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳ пешқадами "Astana Arlans" ҳисобида эса 12 очко бор.

1 апрел кунги рақибларимиз гуруҳдан чиқиш масаласини муддатидан олдин ҳал қилишган. Ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа 1/4 финалга йўлланма олади.  Хозиргача эса 4 та жангдан кейин гуруҳдаги вазият:   

1. Astana Arlans - 12 очко.    

2. Uzbek Tigers - 6 очко    

3. Патриот Боксинг Тим - 4 очко.

4. Чайна Драгонс - 3 очко.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 11:10, 01.04.2017.
Ўқилди: 10673 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.