«Лестер Сити» АПЛ 30-турида «Сток Сити» клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Натижада, «тулкилар» устози Крэйг Шекспир қаторасига 4-ўйинда ғалаба қозонди ва Британия футболидаги энг муваффақиятли мураббийга айланди. Бунга қадар Буюк Британияда туғилган ҳеч бир мураббий дастлабки 4 ўйинида ғалаба қозона олмаганди.
53 ёшли мутахассис АПЛ тарихида дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган 5-мураббий бўлди. Ундан олдин бу натижага Карло Анчелотти, Пеп Гвардиола, Гус Ҳиддинк ва Жозе Моуриньо эришган.