"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 30-турида "Арсенал" билан қайд этилган дурангни (2:2) шарҳлади.
"Арсенал" иккинчи бўлимда биздан яхшироқ ўйнади, бу нормал ҳолат, бизда вазиятни ўнглаш учун вақт бор. Биз биринчи бўлимда ўйнамадик. Голдан сўнг ўйнаш истаги қаёққадир ғойиб бўлди. Биз қандай ўйнаш кераклигини унутиб қўйдик. Иккинчи бўлимда ўйинмиз бироз яхшиланди.
Хесус Навасни табриклайман, у дунёнинг энг яхши ўйинчиларидан бири Алексис Санчесга қарши жуда яхши ўйнади. Санья жароҳат олгани учун, Сабалаета ҳали тикланиб улгурмагани учун Навасни туширган эдим. Хесус - ажойиб йигит, мен учндан мамнунман.
"Челси" билан ўйин? Биз ўз мақсади йўлида барқарор кетаётган жамоага қарши ўйнаймиз. Тикланиш учун унча кўп вақтимиз йўқ, аммо ҳозир Манчестерга қайтиб, тайёрланамиз ва Лондонга учамиз", - дейди Гвардиола.