«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике Испания чемпионатидан ўрин олган «Гранада» (4:1) клубига қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини айтди.
«Футболчиларим терма жамоаларнинг ўйини туфайли кўп вақтини самолётда ўтказишди. Аммо бугун улар яхши ўйин намойиш қилишди.
Рафиньянинг жароҳати кўнгилни хира қилди, у биз учун жиддий йўқотиш.
Неймарнинг 100-голи? Бундай рақамга унга ўхшаган ҳақиқий йиртқич эриша олади» - деди Энрике.