Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Каратэчи Садриддин Сайматов Премьер лиганинг қаторасига учинчи олтин медалига сазовор бўлди

Баҳо:
+ | -

Каратэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Садриддин Сайматов Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган “Премьер-лига Karate 1 – 2017” нуфузли халқаро турнирида ҳам олтин медалга сазовор бўлиб, Премьер Лиганинг кетма-кет учта босқичида зафар қучишни уддалади. 31 март - 2 апрель кунлари бўлиб ўтган мазкур мусобақада дунёнинг 76 мамлакатидан 900 нафарга яқин спортчилар иштирок этишди.

60 кг вазн тоифасида кумите баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз финалга қадар Давид Гчебугава (Грузия), Бехнаман Махзави (Эрон), Даниэль Баркинда (Швеция), Степан Ефименко (Россия), Ангело Кременцо (Италия) ва Самдан Эрай (Туркия)ларни мағлуб этганди. Ҳал қилувчи баҳсда эса Садриддинга туркиялик яна бир спортчи Айкут Кайя рўбарў келди. Финал учрашувида рақибини 8:5 ҳисобида мағлуб этган Садриддин Сайматов олтин медални қўлга киритиб, мусобақа ғолибига айланди. Ушбу вазн тоифасида бронза медаллари эронлик Амир Маҳдизода ва туркиялик Самдан Эрайларга насиб қилди.

Эътиборли жиҳати, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг катта мураббийи Ўктам Бекпўлатовнинг шогирди, термизлик 19 ёшли Садриддин Сайматов ўзининг бу натижаси билан “Премьер Лига Карате 1 -2017” турнирида кетма кет учинчи олтин медалини қўлга киритди. Бунга қадар ҳамюртимиз йил бошидан бери Париж ва Роттердам шаҳарларида ўтказилган Премьер Лига босқичларида ҳам биринчи ўринни эгаллаганди.

Маълумот учун, Премьер Лига турнири жаҳон кубоги даражасидаги мусобақа бўлиб, бешта босқичдан иборат бўлади. Жорий йилда ушбу мусобақаларга Париж (Франция), Роттердам (Голландия), Дубай (БАА), Работ (Марокаш) ва Лейпциг (Германия) шаҳарлари мезбонлик қилади. Эътиборлиси, Премьер Лига босқичлари 2020 йили Токио мезбонлик қиладиган ёзги Олимпия ўйинларига қимматли рейтинг очколарини тақдим этади. Ҳозирда ўзбек каратэси тарихида биринчи марта ватандошимиз жаҳон рейтингида биринчи ўринда бормоқда ва ушбу натижасини сақлаб қола олса Токио 2020 Олимпия ўйинлари лицензиясига эга бўлиши шубҳасиз.

Таъкидлаш керакки, келаси ойда Ўзбекистон каратэ Миллий федерацияси Президенти Аламжон Муллаевнинг таклифига кўра Бутунжаҳон каратэ федерацияси (WKF) Президенти Антонио Эспиноза пойтахтимизга ташриф буюради. Ўз навбатида бу унинг Марказий Осиёга уюштирадиган илк сафари бўлади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 13:06, 03.04.2017.
Ўқилди: 6116 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4625]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2571]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2398]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2061]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1677]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1610]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1587]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1542]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [1437]

Флорентино Перес Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1430]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик