Кириш Регистрация
23/08 19:00 Нефтчи - Сўғдиёна
24/08 19:00 Қўқон-1912 - Бухоро

«Эспаньол» мураббийи Моуриньога жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

«Эспаньол» бош мураббийи Маноло Гонсалес Ла Лиганинг 2-турида «Реал»га қарши кечган учрашувда (1:2) Винисиус Жуниорга нисбатан ҳаракатларни номақбул деб атаган мадридликлар устози Жозе Моуриньюнинг сўзларига муносабат билдирди.

Учрашув бошида «Эспаньол» ярим ҳимоячиси Алекс Калатрава қоидабузарликдан кейин ерда ётган Винисиуснинг орқасига оёғи билан тепди.

«Жин урсин, агар унга тегиш ҳам мумкин бўлмаса... Ахир бу футбол. Мен ҳаддан ташқари қўпол бирорта фолни кўрмадим. Ҳозирги футболда ўйинчига хавф туғдирадиган бундай ҳаракатлар йўқ. Унга нисбатан қилинган фоллар оддий ҳолат эди ва ҳеч ким уларни атайлаб содир этмади. Булар бошқа футболчилар билан ҳам содир бўладиган ўйин эпизодлари.

Ҳакамлик ҳеч қандай ҳолатда ўйиннинг боришига таъсир қилмади, аммо мени вазиятларни баҳолаш мезонлари хавотирга солмоқда. Биз ҳар сафар тўпни ён чизиқдан ўйинга киритганимизда, бизга қарши фол қайд этилди, уларга эса бир марта ҳам йўқ. Бир хил ҳаракатнинг бирида қоидабузарлик қайд этилиб, бошқасида қайд этилмаса, бу одамни ақлдан оздиради», — дея Гонсалеснинг сўзларини келтиради RMC Sport.

Киритилди: 17:14, 23.08.2026.
Ўқилди: 384 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик