Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Ивор Вейцер: "Мухлислар ишончини қайтаришга ҳаракат қиламиз"

Баҳо:
+ | -

“Бухоро”нинг  хорватиялик легионери Ивор Вейцер жамоанинг сафардаги барча голларига муаллифлик қилмоқда.

“Насаф” ва “Қизилқум”га қарши кечган учрашувларда “Бухоро”нинг ягона голига айнан Вейцер муаллифлик қилди. Навоийдаги баҳсдан сўнг ушбу футболчи ўз фикрларини билдирди.

“Авваламбор барча мухлисларимизни сафардаги илк ғалаба билан табриклайман. “Қизилқум”га қарши учрашув биз учун жуда оғир кечди. Жамоа кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг ушбу баҳсда қандай бўлмасин ғалаба қозониши шарт эди. Бу ғалабадан сўнг турнир жадвалидаги позициямиз ҳам анча яхшиланди, биз чемпионат лидерлари билан очколаримиз тафовутини кўпайиб кетишига йўл қўймаслигимиз керак. Умумий қилиб айтадиган бўлсам, “Қизилқум” билан ўйинда биз ҳар бир сантиметр учун курашдик, охирги сонияларгача курашни тўхтатмадик. “Қизилқум” жамоасига ҳурматимни сақлаган ҳолда айтишим мумкин-ки, биз ҳақли ғалабага эришдик.

Мен “Бухоро”га келишдан олдин табиий-ки, жамоа ҳақида маълумот йиғдим. Ўтган мавсумда ушбу жамоа 4-ўринни эгаллабди ва совриндор бўлишига оз қолган эди. Мени диққатимни тортган бошқа жиҳат бўлди. Ушбу жамоа мухлисларининг кўплиги мени ҳайратга солди. Ҳар бир уй учрашувларига 20 минг ва ундан зиёд мухлис ташриф буюришини эшитиб лол қолдим, ишонмадим. Лекин клуб сайтидаги суратларни томоша қилар эканман, бунга ўз кўзим билан гувоҳ бўлдим, дарҳақиқат стадион лиқ тўлар экан.

 Дастлабки тур учрашувида ўз уйимизда “Олмалиқ” билан ўйнадик. Бу учрашувда ҳам айнан шундай атмосфера гувоҳига айланишга умид қилган эдим, афсус-ки негадир мухлислар кам келишди. Стадион ярми бўш тургани дилни хира қилди. Йил бошида жамоа аъзолари тубдан ўзгартирилди, балки мухлислар янгиларга сал ишончсизроқ назарда қарашаётгандир ва шу сабабли стадионга келмайётгандир. Вақт ўтган сайин биз албатта мухлисларимизни стадионга қайтарамиз ва уларнинг бизга нисбатан ишончларини яна уйғотишга ҳаракат қиламиз. Мен умид қиламан-ки, кейинги уй учрашувларимизда стадионга янада кўпроқ мухлис ташриф буюради. Эртакдагидай гўзал Бухоро” шаҳри ва унинг халқи улкан ғалабаларга лойиқдир. “Бухоро” жамоаси мана шундай мухлислари билан албатта хорижий ареналарни ҳам забт этиши шарт!”-деди Вейцер.  

Манба: pfcbuxoro.com
Киритилди: 12:00, 04.04.2017.
Ўқилди: 6651 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.