«Барселона» яримҳимоячиси Андре Гомеш келганига 1 йил тўлмасдан, жамоани тарк этиши мумкин.
Португалиялик 23 ёшли футболчи «Барселона»да ўйнаб кетолмади ва тез-тез мухлисларнинг ҳуштакбозлигига учрамоқда.
Don Balon хабарига кўра, Андре Гомешнинг собиқ клуби «Валенсия» уни орқага қайтариш тараддудига тушган. Ўтган мавсумда футболчи «кўршапалаклар»нинг ҳақиқий етакчисига айланганди.
Энди «Валенсия» футболчини 1 йилга ижарага олиб, кейинчалик тўлиқ сотиб олишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» уни 2016 йилда 35 млн евро эвазига харид қилганди.