Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Мишель Платини, Лионель Месси ва унинг отаси оффшор компаниялар хизматидан фойдалангани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Журналистлар суриштируви халқаро консорциуми (ICIJ) якшанба куни оффшор ҳисоб рақамлари тўғрисида янги маълумотларни ошкор қилди.

Ҳисоботлар оффшор ҳудудларда компанияларни рўйхатга олишда ҳуқуқий ёрдам кўрсатувчи Панаманинг Mossack Fonseca идораси ҳужжатлари асосида тузилган. Унга кўра, Мишель Платини УЕФА президентлигига сайланган йили оффшор компания очиш учун Mossack Fonseca хизматларидан фойдалангани маълум бўлди.

Бундан ташқари, Mossack Fonseca ҳужжатларида «Барселона», «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» клубларида ўйнаган 20 нафарга яқин футболчиларнинг исми тилга олинган.

Хусусан, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва унинг отаси Mega Star Enterprises оффшор компаниясига эгалик қилган. Унинг номи 2013 йил 13 июнь кунидан бошлаб Mossack Fonseca ҳужжатларида тилга олинган.

Айни пайтда, Месси ва унинг отаси солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлик айби билан Испанияда судланмоқда. Унинг жиноят иши бўйича ҳукм 20 апрель куни чиқарилади.

Маълумот ўрнида, оффшор компания – солиқлардан озод қилинган ҳудудда очилган фирма бўлиб, солиқ тўлашдан қочиш ва даромадларни яшириш мақсадида фойдаланилади.

Манба: eurosport.ru
Киритилди: 12:25, 05.04.2017.
Ўқилди: 9493 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.